ДХХ: Навоий вилоятида Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг. наркотик модда мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда кўп босқичли тезкор тадбир ўтказилди.

Дастлаб Кармана туманида жойлашган «Самарқанд мунтазам» ЙПХ масканида «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр. гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.  

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у наркотик моддани Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган, муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.  

Ўз навбатида ушбу наркосавдогар ажал оғусини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилганлиги аниқланди ва унинг иштирокида назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.  

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи, 1982 йилда туғилган Х.Ф. 2 кг. 966 гр. гашиш моддасини 21 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.  

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Х.М. ҳам 954 гр. опий моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинди.  

Таъкидлаш лозимки, ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган.  

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ЎзА

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Араб компанияси Навоий аэропортини ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда

Кейинги Янгилик

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ УСТИДАН ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ЎРНАТИЛАДИ

Мавзуга оид

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил