Араб компанияси Навоий аэропортини ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда

Terminals Holding Sole Proprietorship делегацияси юк терминали инфратузилмаси ва ишлаш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий халқаро аэропортига ташриф буюрди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда

Ноябрь ойи охирида Uzbekistan Airports ва Terminals Holding ўртасида Навоий халқаро аэропорти юк терминалини бошқарувга бериш бўйича келишув имзоланган эди. 

Мақсад — Terminals Holding томонидан таклиф этилаётган замонавий технологиялар ва инвестициялардан фойдаланган ҳолда Навоий аэропорти юк хабини ривожлантириш учун қўшма ресурсларни бирлаштириш. 

Эришилган келишувлардан олдин, БАА компанияси лойиҳага қизиқиш билдирган пайтдан бошлаб, икки йил давомида музокаралар олиб борилди.

Таъкидланишича, шу кунларда Terminals Holding вакиллари Навоий аэропортининг юк терминалига ташриф буюриб, инфратузилма, омборлардаги мавжуд махсус техника ва жиҳозлар билан танишган. 

Шунингдек, импорт қилинадиган товарларни қайта ишлаш жараёнлари ва божхона органлари билан ўзаро ҳамкорликни ҳамда Ўзбекистон юк ташиш соҳаси билан боғлиқ қонунчилик нормаларини ўрганишга киришилган. 

Таҳлил натижаларига кўра компания мутахассислари юк хабини ривожлантириш стратегиясини ва юк рейсларининг истиқболли йўналишлари прогнозини тузади.

Навоий халқаро аэропортининг юк терминали Uzbekistan Airways авиакомпанияси ва Korean Air ўртасидаги келишув доирасида 2008 йилда қурилган ва шартнома 2019 йилгача амал қилган. 

2022 йилда Uzbekistan Airports томонидан юк терминали реконструкция қилиниб махсус жиҳозлар харид қилинган. 

Айни пайтда Навоий аэропортида ҳар ойда 40 га яқин юк рейслари, жумладан, техник хизмати учун тўхташлар, трансфер, импорт ва экспорт юкларини амалга оширувчи рейслар қабул қилинади. 

Навоий аэропортига МНГ Карго, Turkish Airlines, Силк Wай каби компаниялар ҳам юк рейсларини амалга оширади. 2022 йил якунига кўра, Навоий аэропорти орқали 18,6 минг тонна юк ташилган.

Манба дарё уз

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий шаҳар ҳокимлиги мансабдорларига 5 ой олдин жиноий иш очилгани маълум бўлди

Кейинги Янгилик

ДХХ: Навоий вилоятида Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг. наркотик модда мусодара қилинди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил