Апперкот «зарба»сини қабул қилиб оляпмиз….

Бокс тили билан айтганда, апперкот зарбасини қабул қилиб оляпмиз.Қандай қилиб дейсизми? Мана, масалан биз «маданият кунлари»ни ўтказиб юрган шу кеча-кундузда тумшуғимиз остига келиб, маънавиятимизга, келажагимизга зарба бериб кетишяпти. Аммо сезмаймиз, тегишли органлар уйқуда.

Гапларимни исботи улароқ қуйидаги ҳолатларни келтираман.

Карманада 3 кундирки ҳовлилар, савдо дўконлари, умуман, деворларга наркотик рекламасини ёзиб кетишяпти.

Айниқса, туман марказидаги Фарҳод ва яна бир нечта маҳаллаларда бу ҳолат кузатилган. Тасаввур қилинг, битта маҳаллада 6-7 киши ишлайди бугунги кунда: раис, маслаҳатчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори ва ҳоказо. Аммо бирортаси бу ёзув нима экан, деб қизиқиб кўрмаган шекилли. Балки кўрсалар ҳам «Кимдир севги изҳори ёзиб кетибди», деган ўйга боргандир.

Хуллас, апперкот зарбаси бу, фақат дарҳол эмас, йиллар ўтиб накоут қилади. Кармана туманидаги тегишли масъулларни уйғотиб юбориш керак. Буни қилганларни топиб, чора кўрмаса бўлмайди.

Р/с: бу каби фотолар жуда кўп, учтасини қўйяпман ва реклама бўлмаслиги учун муҳим жойларини хиралаштирдим.

манба: Руслан Сабуров

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда солиқчи машинасида она ва болани уриб юборди

Кейинги Янгилик

Навоийда яроқсиз гўштлар тўхтатиб қолинди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил