Навоийда институт ўқитувчиси 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқландиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси Г.М. фуқаро Ш.ни Тошкент шаҳрида ишловчи танишлари орқали ушбу институтнинг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиб, сўнгра бошқа институтга кўчириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларларини олган вақтида ушланган.Г.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, институт талабаси Б.Р. институтнинг яна бир ўқитувчиси С.М.нинг топшириғига кўра 2 000 АҚШ долларларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. бошқа бир фуқаро Л.ни Жиззах шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги Жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

НОРМАТ ТУРСУНОВ СПОРТ-ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ АҲВОЛНИ ЎРГАНДИ 

Кейинги Янгилик

Навоийда сўнгги олти ойда нечта чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил