mGovAward мобиль иловалар танловининг иккинчи тўлқини бошланади

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркидан маълум қилишларича, mGovAward давлат мобиль иловалари ишланмаси учун республика танловининг иккинчи тўлқини бошланмоқда.

Танлов Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари  ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.  Унда талабалар ва ўқувчилар иштирок этишлари мумкин. 

Танлов  таълим, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик, транспорт ва логистика, тадбиркорлик, экология ва тоза энергия, пул ва солиқлар, қонунчилик каби 8 йўналиш бўйича ўтказилади. 

Унда иштирокчилар ушбу йўналишлардан бири бўйича давлат  сектори учун мобиль илова ишлаб чиқиши керак бўлади. 
Танловнинг пул мукофоти худди  ўтган йилдаги каби 100 минг АҚШ долларини ташкил этади.  Танлов ҳақидаги батафсил маълумотлар mGovAward  танлови расмий тақдимотининг   онлайн-трансляциясида маълум қилинади. 
Маросим 11 декабрь куни 11:00 да бошланади. 

mGovAward мобиль иловалар бўйича биринчи танлов 2019-2020 йилларда 5 та йўналиш бўйича ўтказилган эди. 

Total
0
Shares
Previous Post

Электромобилдан дастлаб қандай хизматларда фойдаланилган?

Next Post

Абу Дабида ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобиллар синовдан ўтказилмоқда

Related Posts