Instagram’да янги фунция – пуллик обуна жорий қилинади

“Facebook” компаниясига тегишли бўлган “Instagram” ижтимоий тармоғи блогерлар контентини монетизация қила олиши учун пуллик обуна тартибини жорий қилмоқчи. Бу ҳақда тармоқ раҳбари Адам Моссери маълум қилди.

Таъкидланишича, дастлаб АҚШда синовдан ўтказиладиган янги функция ёрдамида фақат шахсий аккаунтга обуна бўлган аудитория учун жонли эфир, пост ва қисқа видео лавҳа яратиш мумкин. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ муайян обуначи изоҳини контент яратувчи учун махсус белги билан ажратиб кўрсатади.

– Контент яратувчига пул топиш имконини бериш мақсадида платформанинг илк функциясини ишга туширяпмиз, – деди тармоқ раҳбари.

Маълумот ўрнида келтириш жоиз, “Instagram” – фотосурат, тасвир ва видеони жойлаштириш ва баҳолаш учун мўлжалланган ижтимоий медиа тармоқ. 2020 йили мобил илова сифатида дунёдаги энг оммабоп дастурлардан бирига айланган мазкур ижтимоий тармоқ номи бир неча ой олдин “Meta”га ўзгартирилган.

Total
0
Shares
Previous Post

Илон Маск 2022 йил охирида сотувга чиқиши кутилаётган Тесла телефонини тақдим этди.

Next Post

Инфлюэнсерлар нимани ўргатиши мумкин?

Related Posts