Instаgram’да Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласини ҳақорат қилган йигит қамалди

Самарқандлик 19 ёшли йигит Instаgram’да президент оиласи ҳақидаги видеога ҳақоратли изоҳ ёзгани учун судланди.

UzNews uz’га маълум бўлишича, 2004 йилда туғилган И.Д. исмли йигит 2023 йилнинг ёз ойларида Россияда ишлаб юрган вақтида Instаgram’да President family номли видеолавҳани томоша қилиб, ушбу видеога президент Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласини ҳақорат қилувчи изоҳ қолдирган.

Шундан сўнг, у ўзининг танишларининг тавсияси билан ушбу постини ўчириб ташлаган. Йигит Ўзбекистонга қайтганида унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилди.

Каттақўрғон туман судида чиқарилган ҳукмига кўра, И.Д. ЖКнинг 158-моддаси (Ўзбекистон президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

Судланувчи йигит бу ишидан пушаймонлиги, билмай, ёшлик қилиб қўйгани ва президентнинг олиб бораётган сиёсатидан норози эмаслигини билдирган. Суд шуларни инобатга олиб, йигитга нисбатан 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Манба УзНеwс уз

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Хатирчи туманига ҳоким тайинланди.

Кейинги Янгилик

Навоийда солиқчи пора олаётган вақтда қўлга тушди

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил