Қурилиш вазирлиги масъулларидан иборат тезкор гуруҳ Навоий ва Бухоро вилоятида назорат тадбирларини ўтказди.

Қурилиш вазирлиги масъулларидан иборат тезкор гуруҳ Навоий ва Бухоро вилоятида назорат тадбирларини ўтказди.Навоий вилояти Кармана туманидаги “Дўстлик” МФЙда қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилиш ишлари билан танишди. Ўрганишлар натижасида айрим уй-жойларнинг девор монолитлари нотекис терилгани, қурилиш майдони ҳудуди чиқиндилардан тозаланмагани маълум бўлди.

Бу жорий йилнинг июнь ойидан қурилиши бошланган, 420 та хонадонли 18 та уй-жойга эга массивдаги нормаларга амал қилмаслик билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Сўнгги 5 ойда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича олиб борилган текширувлар натижасида уй-жойларнинг ташқи пардозлаш ишлари сифатсиз бажарилгани, девор юза қатламлари нотекис қилинганлиги, девор бурчакларида бир тўғри чизиқлик таъминланмагани, 11-сонли уйнинг пойдевор армокаркаслари ҳимоя қатлами 50 мм фиксаторлар билан таъминланмасдан, амалда турли хил ўлчамдаги табиий тошлардан фойдаланилган ҳолда каркас ўрнатиш ишлари бажарилганлиги аниқланган.

Бу бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинган. Қурилиш ишлари бошлангандан бери массивда 16 марта текширув ўтказилган бўлса, камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани сабабли инспекция томонидан 3 марта МЖтКнинг 99-моддасига асосан маъмурий иш ҳужжатлари тайёрланиб, судларга оширилган

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Бу — келажакка хиёнат». Депутат ҳокимлар 198 та мактаб ерларини сотиб юборгани ҳақида❗️

Кейинги Янгилик

Навоийда солиқчи машинасида она ва болани уриб юборди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил