Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни 2 бараварга ошириб, 100 минг нафар аҳолини банд қилиш зарурлиги таъкидланди.

Номзод ўз тақдимотида бу борадаги режаларини кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

  • келгуси йилда Хатирчи, Кармана, Навбаҳор, Қизилтепа ва Нуротадаги 72 та маҳалла атрофидаги 5 минг гектарда сув таъминотини яхшилаб, узумзор ва мевали боғлар барпо этишга 4 миллион доллар йўналтириш;
  • келгуси йилда Конимех, Томди ва Учқудуқ яйловларида қудуқ қазишга 10 миллиард сўм субсидия ажратиш;
  • 1,5 минг гектарда яйлов ўсимликлари уруғчилиги хўжалиги ҳамда 5 минг гектарда каврак плантацияларини барпо этиш;
  • дала ва йўл четларида 6 миллион дона тут кўчатини экиш ва ипакчиликда 58 минг аҳоли бандлигини таъминлаш;
  • келгуси йилда қоракўлчилик ва қўйчилик лойиҳаларига 20 миллион доллар ажратиш;
  • келгуси йилда 10 миллион доллар инвестиция ҳисобидан Кармана ва Хатирчида агрологистика марказларини ишга тушириш;
  • 500 минг гектар яйловларда ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини қабул қилиш;
  • дастур доирасида лойиҳаларга 15 миллион доллар ҳамда қудуқ қазишга қўшимча 20 миллиард сўм субсидия ажратишга топшириқ берди.
Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ: ”БИЛИМ КЎККА ЕТКАЗАДИ”

Кейинги Янгилик

Номзод мактаб ва боғчалар барпо этиш, аҳолини уй-жой, ичимлик суви билан таъминлаш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ташаббусларини айтди.

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил