Қизилтепа туманига янги ҳокими тайинланди

Бобомуродов Бекзод Нуриддинович Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимига Б. Бобомуродовни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Ушбу қарор халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Тана бошқа дард билмас…

Кейинги Янгилик

Хатирчи туманига ҳоким тайинланди.

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил