Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Навоий вилоят ҳудудий инспекцияси инспектори М.Сафаровнинг маълум қилишича, Навоий шаҳридаги Супутник қўрғонида жойлашган кўп қаватли уй-жой фонди ўрганилганда Пушкин кўчаси 4А уйда яшовчи фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан кўп қаватли уйнинг ён томонидан ертўла қисмига эшик очиш ниятида қурилиш ишлари бошланганлиги аниқланган.

Ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракат жойида тўхтатилиб, олиб борилган ўзгартиришларни ўз ҳисобидан аввалги ҳолига қайтариш бўйича белгиланган тартибда муддат берилган.Фуқаро томонидан ушбу ишлар тўхтатилган ҳолда бинонинг ён томони аввалги ҳолига қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Навоий вилоят ҳудудий инспекцияси огоҳлантиради: Кўп квартирали уйга туташ ҳудудда ноқонуний равишда қурилмалар қуриш, асосий консрукцияга таъсир этувчи қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш шунингдек, хонадоннинг ички қисмига ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалари киритган ҳолда уйнинг зилзила бардошлилигига салбий таъсир этган фуқароларга нисбатан белгиланган тартибда Қонуний жазо кўришга сабаб бўлади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда туман ҳокими ўқитувчилар ўқувчиларни “керак бўлса уриши” кераклигини айтди

Кейинги Янгилик

1 сентябргача 160 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил