Давлат статистика қўмитаси 9 февраль кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000-68 000 сўм;қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000-80 000 сўм (27 январь ҳолатига кўра, 54 000-80 000 сўм);картошка (1 килограмм) — 3 500-7 000 сўм (3 000-8 000 сўм);пиёз (1 килограмм) — 1 500-4500 сўм (1 500-4000 сўм);сабзи (1 килограмм) — 1 000-5 000 сўм;тухум (10 дона) — 6 000-14 000 сўм;гуруч (1 килограмм) — 5 000-17 500 сўм;ўсимлик ёғи (1 литр) — 13 600-24 000 сўм (14 000-24 000 сўм);шакар (1 килограмм) — 7 900-10 500 сўм (7 500-10 500 сўм).
Бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди
