Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш таклиф қилинди

«Адолат» социал-демократик партияси фаоллари Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклашни таклиф қилди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар берди.

Самарқандда 14 ёшли йигит Ў.А. маҳалладоши 53 ёшли Ф.Р.нинг юз қисмига тепиб, қочиб кетганди. Ҳолатни Ў.А.нинг таниши 15 ёшли Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Бу бўйича Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бўлиб ўтган ҳодиса мактаб раҳбарияти иштирокида муҳокама этилган.

Қолаверса, вояга етмаган бола спорт билан шуғулланиб келгани айтилган. Видеоларда айтилганидек, йигит TikTok’чи ёки тармоқ фаоли бўлмаган.

Партия мазкур тарқалган хабар юзасидан TikTok ижтимоий тармоғини мамлакат ҳудудида бутунлай блоклашга чақирди. «Кўр-кўрона машҳурликка ўч ёшлар онгини заҳарлаб, ижтимоий тармоқда шухрат қозонишга ‘олтин кўприк’ вазифасини ўтаётган TikTok’ка тиктокерларимиз VPN орқали уланиш имконияти борлиги бу масалани ҳам ўрганиб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Хасталикни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Шундай экан беркитаётган касаллигимизни истимаси ошкор қилиб турган бир вақтда хақиқатга тик боқайлик. Токи кун келиб арзимасдек кўринган ярамиз катталашиб, бутун бошли танамизни еб битирмасин», дейилади таклифда.

Total
0
Shares
Previous Post

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси Бош вазирини қабул қилди

Next Post

Ҳокимият ички йўлларни таъмирлашда аҳолининг фикрини инобатга олади.

Related Posts