Ўзбекистонда иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўлов чегириб ташланади.

Ўзбекистон ҳудудларида 25 январь куни электр энергия, иссиқлик ва табиий газ таъминотида кузатилган узилиш сабаб иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўловлар чегириб ташланади. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Жамолиддин Қаландаров хабар қилди.

«Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, иситиш тизими ишлатилмаган кунлар учун, албатта, пул чегириб ташланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 194-сон қарорида ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган», — дейди у,

Қайд этилишича, 26 январь куни Тошкент шаҳридаги барча қозонхоналар фаолияти тикланган. Лекин иссиқлик хонадонларга кириб бормаган. Бу фавқулодда ҳолат билан боғлиқ.

«Чунки газ босимининг кўтарилиши 27 январь эрталабдан бошланди ва меъёрига чиқиш қозонхоналарда ҳам аста-секинлик билан давом этяпти. 27 январь тунга бориб меъёрий босқичга чиқиш имконияти бўлади. Газ босимининг мана шундай кўтарилиб бориши иссиқлик таъминотидаги олдинги ҳолатга қайтишга ёрдам беради», — деган Жамолиддин Қаландаров.

Унинг таъкидлашича, биргина Тошкент шаҳридаги барча қозонхоналарда бир соатда 19 минг метр/кубдан ортиқ сув иситилади ва хонадонларга юборилади

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Ҳудудларнинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди

Кейинги Янгилик

Навоий уй-жой нархи баланд ҳудудлар рўйхатига кирди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил