Январь ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди 

Январь ойида энг кўп никоҳ ҳолатлари Қашқадарё вилоятида қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида республика бўйича 20 428 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 725 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Қашқадарё вилояти етакчилик қилмоқда – 2380 та. Кейинги ўринлардан 2359 та никоҳ қайд этилган Самарқанд вилояти ва 2118 та никоҳ кузатилган Хоразм вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:

Сурхондарё вилояти – 1930 та; Фарғона вилояти – 1830 та;  Андижон вилояти – 1769 та; Қорақалпоғистон Р. – 1498 та;  Наманган вилояти – 1412 та;  Бухоро вилояти – 1320 та; Тошкент вилояти – 1276 та; Тошкент шаҳри – 1022 та;Жиззах вилояти – 701 та;  Сирдарё вилояти – 427 та;Навоий вилояти – 386 та.  

Аввалроқ, январь ойида энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинганди.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 8 516 та ҳолат. Кейинги ўринлардан 7 528 та туғилиш ҳолати қайд этилган Фарғона вилояти ва 7 417 та туғилиш кузатилган Қашқадарё вилояти жой олди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

ОТБ Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини яхшилаш учун 93 млн доллар ажратади

Кейинги Янгилик

2022 йил 11 февраль ҳолатига кўра,

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил