Хатирчи туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 23:12 да Навоий вилояти Хатирчи тумани “Навбаҳор” МФЙ А. Яссавий кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи 23:14 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 23:38 да бартараф этилган.Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида кийим-кечак, маиший техника, чинни-чиновор ва бошқа дўконларнинг 120 кв.м майдонда дўкон жиҳозлари, маҳсулотлари, шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан иморатларининг 1500 кв.м. майдони сақлаб қолинган.Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

markaz24.uz
Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда ИИВ Шахсий хавфсизлик ходимлари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини 200 АҚШ долларига тайёрлаб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Кейинги Янгилик

Навоий вилояти ҳокимлиги биноси олдида икки ниқобли шахс қуролдан осмонга қарата ўқ узди — видео

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил