ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ВАҲОБЖОН РАЖАПОВ ХАТИРЧИ ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАРДА БЎЛДИ

Вазир ўринбосари тумандаги 2-, 22-, 44- ва 74-умумтаълим мактабларига бориб, халқ таълими муассасаларининг қиш мавсумига тайёрлиги, таълим сифати, 5 та муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, мактабдан ташқари таълим доирасидаги фаолият билан қизиқди. Шунингдек, туман мактабларида хорижий тилларнинг ўқитилиши аҳволи хусусида маълумотлар олди.

Ваҳобжон Ражапов мактабларнинг педагогик жамоаси ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитлар, мактаб кутубхоналаридаги дарслик, бадиий адабиётлардан фойдаланиш даражаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан яратилган таълим платформаларини тадбиқ этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. Ўрганиш жараёнида вазир ўринбосарига вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари, туман халқ таълими бўлими мудири ҳамроҳлик қилди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда ИИБ тезкор ходимига пора таклиф қилган шахс ИИВ Шахсий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди

Кейинги Янгилик

Халқ таълими вазирлиги ва унинг тасарруфидаги республика ташкилотлари ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил