Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун Навоий вилоятидаги сафари чоғида Навоий шаҳридаги бир неча умумтаълим мактабларга бориб, уларнинг инфратузилмаси, куз-қиш мавсумига шайлиги, ўқувчиларнинг билим даражаси, ўқитувчиларни қизиқтираётган масалалар, битирувчиларнинг касбий қизиқишлари, уларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш ишларининг ташкил этилиши ва бошқа қатор муҳим, долзарб ҳамда устувор жиҳатларни ўрганди. Вазирга вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Марат Шамуратов, шаҳар халқ таълими бўлими мудири Диляра Тухфатуллиналар ҳамроҳлик қилди.




