Туризм марказида хизматларни кўпайтириш вазифаси қўйилди

Давлатимиз раҳбари «Silk road Samarkand» туризм маркази қурилиши билан танишди. 

Бу улкан мажмуа Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида барпо этилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 381 миллион долларни ташкил этади. Бугунги кунда 8 та меҳмонхона, конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Меҳмонхоналарнинг иккитаси 22 қаватли, беш юлдузли, қолганлари тўрт юлдузли бўлади.

Бу ерда замонавий хизматларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

– Бизда туристлар келиб томоша қиладиган бино ва обидалар кўп. Лекин хизматлар тури кам, сифати паст. Бу марказда кўп тармоқли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши керак. Туризм соҳасида ўқиётган талабалар шу ерга келиб, амалиёт ўташи зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз «Абадий шаҳар» карвонсаройини ҳам кириб кўрди. Бу жой юртимизнинг қадимий шаҳарларини эслатади, халқимизнинг меморлик анъаналари, амалий санъат турлари, миллий таомлар, қадимий бозорларимиз кўринишини мужассам этади.

– Бу ерда тарихимиз, маданиятимиз намоён бўлади, одамлар болалари билан келиб кўради. Шунинг учун бинолардаги безаклар, ранглар меъёрида, миллийлигимизга хос бўлиши керак. Карвонсарой ҳовлисида ҳунармандлар растаси ташкил қилиш ҳам мумкин, – деди Президент.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Дилноза Кубаева ўзбек киносининг “энг қиммат” актрисаси деб топилди

Кейинги Янгилик

Президент маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил