«Сувни тежаш» ҳар бир фуқаронинг бурчидир!

Сув ер юзидаги ҳар бир тирик жонзот учун энг муҳим ҳаёт манба ҳисобланади. Ер — хазина, сув — гавҳар, деб бежиз айтишмаган доно халқмиз. Ер ҳам, сув ҳам одамларни озиқ-овқат маҳсулотлари, ноз-неъматлар билан таъминлайди, саломатликни асрайди. Шу боис ҳам азал-азалдан халқмизда сув манбаларидан оқилона фойдаланишга ва уни асрашга жиддий эътибор қаратишган.
Сувсиз ҳаётни ҳеч қачон тасаввур қилиб бўлмайди. Ер юзасининг деярли 71 фоизи сувдан иборат бўлсада, ичишга яроқли сув захираси жуда оз. Денгиз ва уммонлар суви шўр. Чучук сувлар асосан тоғдаги музликларда жамланган. Ундан кейин дарё ва кўлларнинг сувлари ҳам чучукдир. Дарё ва кўл сувлари қайта ишланиб, аҳолига етказилади.
Аммо дунёнинг ҳамма давлатларида ҳам бундай эмас. Ичимлик суви танқислигидан қийналаётган кўплаб мамлакатлар бор. Буларнинг асосий қисми Африка қитъаси мамлакатларига тўғри келади. Ёғингарчиликнинг камлиги, сув ҳавзаларининг мавжуд эмаслиги ва бошқа омиллар шундай ҳолга сабаб бўлган.
Жаҳон сув ресурслари институти (Wорлд Wатер Ресоурcэ Институте) ҳисоб-китобларига кўра, 2025-йилга келиб дунёда тахминан 3,5 млрд. аҳоли сув танқислиги муаммосига дуч келиши мумкин. Хусусан, ривожланаётган мамлакатларда табиий ресурсларни бошқаришнинг мукаммал стратегияси ва сиёсатининг амалда ишламаслиги ҳисобига бу кўрсаткич 1,2-1,8 млн. кишига етади. 2080-йилга бориб эса экинларни суғориш самарадорлиги оширилишига қарамасдан, глобал иқлим, об-ҳаво, ёғингарчилик ва ўсимликлар вегетация даврининг ўзгариб кетиши сабабли чучук сувга бўлган талаб 25 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда.
Қурғоқчилик ва унумдор ерларнинг камайиши БМТни ҳам ташвишга солаётган муаммолардан биридир. 2020-йилнинг октабр ойи бошида халқаро иқлим ташаббуси остида ўтказилган форумда нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш глобал иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик масалаларига алоҳида этибор қаратиш зарурлиги ҳақида шундай деган: «Агар биз ҳозир ҳаракат қилмасак, бу аср инсоният учун сўнгги аср бўлиши мумкин. Глобал иқлим ўзгариши мисли кўрилмаган ўрмон ёнғинлари, кучли ва тез-тез учрайдиган циклонлар, тош¬қинлар, қурғоқчилик ва бош¬қа экстремал об-ҳаво ҳодисаларини келтириб чиқармоқда», деган БМТ раҳбари.
Сувнинг исроф бўлишига йўл қўймай, уни тежаб-тергаб ишлатайлик. Фарзандларимизга ҳам сувни исроф қилмасликни ўргатайлик. Сувни исроф қилмаслик барчамизнинг бурч ва вазифамиз эканлигини асло унутмайлик. Ҳозир жаҳонда ичимлик суви муаммоси биринчи даражали муаммолардан бўлиб турибди. Айни пайтда дунёда бир миллиарддан ортиқ киши тоза ичимлик сувига муҳтож.
Афсуски, сувни исроф қилиш ҳолларига тез-тез гувоҳ бўлиб қоляпмиз. Жўмраги бузилган сув қувурларидан тоза ичимлик суви шариллаб оқиб ётади. Ўша сувдан ичадиган аҳоли вакилларидан бирортаси: «Кел, шу жўмракни тузаттириб қўяй! Ахир бу сувдан ўзимиз ичамизку! Шунча сув исроф бўлиб оқиб ётмасин. Бу исрофнинг ҳам сўроғи бор» деб ўйлаб кўрмай, ўша қувур ёнидан бепарволарча ўтиб кетаверади.
Сувдан самарали фойдаланиш ва тақсимлашнинг барқарор амалиётларини ишлаб чиқиш барча мамлакатларнинг келажакдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун жуда муҳимдир. Айниқса, мураккаб иқлим шароитида жойлашган Ўзбекистон учун сувни тежаб ишлатиш масаласи доимо долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябридаги «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан қабул қилинган Стратегия 2030 нинг алоҳида, учинчи йўналиши — Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ эканлиги ҳам бежиз эмас.
Ҳозирда республикада сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш, гидротехник иншоотларни таъмирлаш ҳамда тиклаш, реконструкция қилиш, суғориладиган ерларнинг сув таъминотини ошириш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, соҳага рақамли технологларни жорий қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги беш йил давомида республика бўйича сув тежайдиган технологиялар 618,2 минг гектар майдонларда жорий этилиши таъминланиб, суғориладиган майдонларнинг ушбу технологиялар билан қамрови 15 фоизга етказилди.
Бутун дунё эътиборини тортаётган сув муаммосига биз ҳам бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Сувсизликдан азият чекаётган мамлакатларга назар ташлаш ва хулоса қилишнинг ўзи кифоя. Сўнгги йилларда теварак атроф, ер, сув ва ҳавода сезиларли ифлосланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиб, соғлом авлод учун курашиш эса барчамизнинг бурчимиздир.
 
Навоий вилояти Экология бошқармаси Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини
муҳофаза қилиш шўбаси бошлиғи К.Жалилов

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Кейинги Янгилик

Замон бойникими?

Мавзуга оид

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур ҳалат юзасидан, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан жорий…
Батафсил