“СИЛК ЙЎЛ“ КОМПАНИЯСИ НАВОЙИГА ИЛК рейсни амалга оширди.

Бугун, 14 июль куни “Silk Way West Airlines” хусусий юк ташувчи авиакомпанияси “Боку-Навоий-Гонгконг” йўналиши бўйича илк чартер-юк рейсни амалга оширди.Boeing 747-800 маҳаллий вақт билан 12:48да Навоий халқаро аэропортига келиб қўнди ва бир неча соатдан кейин Гонгконгга жўнаб кетди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди.”Silk Way Airlines” Озарбайжоннинг хусусий юк ташувчи авиакомпанияси бўлиб, бош офиси ва парвозларини Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида амалга оширади. У Европа ва Осиё, Америка Қўшма Штатлари ва Африкани боғлайдиган юк ташиш хизматларини, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари учун хизматларини тақдим этади.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва қарама-қарши йўналишидаги рейсларни амалга оширувчи “Sky Taxi” юк авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлаган эди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси фаолияти бўйича пресс тур ўтказилди

Кейинги Янгилик

Навоийнинг чиқинди полигонидаги ёнғин бўлди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил