ОТБ Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини яхшилаш учун 93 млн доллар ажратади

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки билан биргаликда «Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига таяниб, Спот хабар қилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2 февралдаги қарори билан лойиҳани амалга ошириш режаси тасдиқланган. Уни амалга ошириш билан Ўзбекистон томонидан Меҳнат вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги шуғулланади.


Лойиҳа бюджети 162 миллион долларни ташкил этади, шундан 93 миллион доллари ОТБ маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Ушбу ташаббус меҳнат бозори ва касб-ҳунар таълими тизими ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, бу ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш сифатини оширишга, бандлик ва иш берувчилар қониқишини оширишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиб бораётганига қарамай, малакали кадрлар етишмаслиги унинг ривожланиши ва хорижий сармояларни жалб этишига тўсқинлик қилмоқда (буни Жаҳон банки ҳам таъкидлаган).

ОТБ маълумотларига кўра, фирмаларнинг 35 фоизи ўсиш учун тўсиқ сифатида малака етишмаслигини кўрсатади. Саноат корхоналарининг 49 фоизи малакали ишчиларни топишда муаммоларга дуч келмоқда.

Ҳукумат касб-ҳунар таълими ва кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширган. Ушбу лойиҳа уларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган, дея таъкидлайди вазирлик.

Лойиҳа Меҳнат вазирлиги тизимидаги 14 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамда 6 та коллеж ва техникумнинг инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади. Уларга замонавий ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш ускуналари, таъмирлаш устахоналари харид қилинади.

Бундан ташқари, касб-ҳунар таълими ташкилотлари учун ўқув дастурлари, талаблар ва стандартлар ишлаб чиқилади. Касбий малака ошириш бўйича миллий ва тармоқ кенгашлари ташкил этилади.

Шунингдек, 2021 йил октябрь ойида ташкил этилган Меҳнат бозорини ўрганиш институтининг салоҳиятини кучайтириш режалаштирилган. Ушбу қадам меҳнат бозори тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишни, шунингдек, ишчи кучига бўлган талабни прогноз қилишни яхшилашга ёрдам беради.

Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, хусусан, аёллар ва имконияти чекланган шахсларни касбга ўқитишни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, ўқитувчилар, инструкторлар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ўз малакаларини оширадилар.

Лойиҳа камида қуйидагиларга ёрдам бериши кутилмоқда:

10 минг нафар техникум ва касб-ҳунар талабаси;48 минг иш изловчи, шу жумладан, 500 нафар ногиронлиги бор шахс;коллежлар ва техникумлардаги 600 нафар ихтисослаштирилган ўқитувчи;ушбу муассасаларнинг 100 нафар раҳбар ва ходими;давлат бандлик хизмати тизимидаги 1200 нафар ходим ва 210 нафар раҳбар

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

Кейинги Янгилик

Январь ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди 

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил