Ноқонуний олиб кетилаётган 28 минг 350 АҚШ доллари тўхтатиб қолинди

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда юртимизга ноқонуний маҳсулотларнинг кириб келиши ва чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирлари ўтказиб турилади.

Навбатдаги тадбир давомида Б.В. “Навоий – Вунукова” йўналишидаги AZO 9196-сонли авиарейси билан жами 28 минг 350 АҚШ долларини декларация тўлдирмасдан олиб кетаётгани аниқланди.

У ушбу рейс орқали Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган бир неча фуқарога ёзма декларацияланиши мажбурий бўлмаган миқдорда мазкур валюталарни тарқатган.

Ҳозирда 28 минг 350 АҚШ доллари божхона ходимлари томонидан вақтинча сақловга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

ШАҲАР ҲОКИМИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Кейинги Янгилик

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил