Навоий шаҳри ҳокимининг собиқ «зами» пора билан қўлга тушди

Фуқароларни ишга киритиш ва ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Ш. фуқаро Ш.ни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, З.Ш.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, жорий йилнинг июль ойига қадар Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Т.А. фуқаро Ш.га ўзини гўёки ҳоким ўринбосари деб таништириб, ўзида сақлаб қолган хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 19,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олингшан.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят наркология диспансери ходими Ш.Р. ва вилоят перинатал маркази ходими М.И. фуқаро М.ни РШТТЁИМ Бухоро филиалига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Қ. фуқаро А.ни танишлари орқали 1 350 АҚШ доллари эвазига Латвия давлатига ишга юбориш ҳамда фуқаро Ю.ни чет элга юборишда электрон навбатни тезлаштириб беришини айтиб, олдиндан 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Мозийга қайтиб ёки инновация Карманачасига…

Кейинги Янгилик

ХУШХАБАР НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАР ЗАФАР ҚУЧДИ!

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил