Навоий чиқиндилар полигонидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот …

Ижтимоий тармоқда тарқалган “Навоий вилоятида чиқинди палигон ёниб кетгани ҳақида ҳабар берганедик” ахборот юзасидан 2022 йил 15 июль куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари, ИИБ, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, томонидан жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш давомида Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидаги “Янги ариқ” МФЙ да жойлашган “Бережливость” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда “Стимул-Навоий” МЧЖларнинг иш бошқарувчиси билан суҳбат ўтказилганда қуйидагилар маълум бўлди. Ёнғин чиқинди полигони ёнидаги Тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш цехидан келиб чиққанлиги ҳамда “Бережливость” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда “Стимул-Навоий” МЧЖларга қарашли чиқинди полигонларига шамол таъсирида ўтиб чиқиндихоналарнинг ён атрофларида ёнғин бўлганлиги аниқланди. Ушбу ёнғин шу куннинг ўзида 6 та турли хил техникалар ёрдамида тупроқ билан кўмилиб соат тунги 23: 00 лар атрофида тўлиқ бартараф этилди. Ушбу вазиятни ҳаққоний ўрганиш, корхоналарга нисбатан суд тартибида чора кўриш бўйича бошқарманинг Назорат инспекцияси ҳамда Кармана тумани Экология бўлими томонидан хужжатлар тайёрланмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда содир бўлган ҳодиса юзасидан маълумот

Кейинги Янгилик

Навбатдаги хушхабар – бу сафар 4 та кумуш

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил