Навоий уй-жой нархи баланд ҳудудлар рўйхатига кирди

2021 йилнинг ИВ чорагида уй-жой нархининг энг юқори ўсиши Бухоро (14,5 фоиз), Андижон (12,1 фоиз), Сирдарё (12,1 фоиз) ва Самарқанд (10,7 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Ўтган йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозори сезиларли даражада фаоллашган. Бунга ипотека кредитлари ва арзон уй-жой дастурларининг кўпайиши натижасида аҳоли томонидан талабнинг ортиши, валута курсининг нисбатан барқарорлашуви ўз таъсирини ўтказган.  

2021 йилда олдинги йилга нисбатан 14,5 фоизга кўп олди-сотди операциялари амалга оширилган. Уй-жой олди-сотди шартномаларининг сезиларли ўсиши Наманган (42 фоиздан ортиқ), Бухоро (38 фоиз), Андижон (34 фоиз) ва Самарқанд (31 фоиздан ортиқ) вилоятларида кузатилган. Тошкент шаҳри (-0,7 фоиз) ва Тошкент вилоятида (+1 фоиз) тузилган шартномалар сони деярли ўзгаришсиз қолган. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган 2021 йилнинг ИВ чораги якунлари бўйича кўчмас мулк бозори шарҳида келтириб ўтилган.

Нарх динамикаси

2021 йилнинг ИВ чорагида кўчмас мулк нархларининг янада жадал ўсиши кузатилган. Хусусан, ўтган йилнинг охирги уч ойида уй-жой нархлари республика бўйича 5,1 фоизга, Тошкент шаҳри бўйича эса 4,2 фоизга қимматлашган.

Уй-жой нархининг чораклик энг юқори ўсиши Бухоро (14,5 фоиз), Андижон (12,1 фоиз), Сирдарё (12,1 фоиз) ва Самарқанд (10,7 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

2021 йил якунларига кўра, ҳудудлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент шаҳри (1 кв метр учун 7 млн 952,3 минг сўм), Самарқанд (5 млн 745,1 минг сўм), Навоий (4 млн 356,1 минг сўм) ва Тошкент (4 млн 208,9 минг сўм) вилоятларида, энг паст нархлар эса Сирдарё (2 млн 715,7 минг сўм), Хоразм (2 млн 814,5 минг сўм) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (2 млн 879,9 минг сўм) қайд этилган.

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг уй-жой нархига таъсири

Мамлакатдаги мавжуд макроиқтисодий шароитлар кўчмас мулк бозоридаги талаб ва таклиф ҳолатига бевосита таъсир кўрсатади.

Марказий банк экспертларига кўра, иқтисодий ўсиш, аҳоли даромадларининг ошиши, хусусан, трансчегаравий трансфертлар ҳажмининг сезиларли ўсиши, сўм алмашув курсининг нисбатан барқарорлашиши ва инфлациянинг секинлашиши кўчмас мулк сотиб олиш ва сотиш бўйича битимлар сонининг кўпайиши ва нархларнинг ўзгаришида асосий омиллар бўлган.

Жаҳон кўчмас мулк бозори


2021 йил давомида жаҳон кўчмас мулк бозорида нархлар ўсишига биринчи навбатда паст фоиз ставкалари катта таъсир кўрсатган. Бу кўчмас мулкнинг инвестицион жозибадорлигини оширган. Айниқса, ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб инфлациянинг тезлашиши аҳолида ўз жамғармаларини қадрсизланишдан ҳимоя қилиш истагини уйғотган асосий омилга айланади.

Книгҳт Франк консалтинг компанияси таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг ИИИ чорагида, уй-жой қиймати йиллик ҳисобда 9,4 фоизга ошган. Нархлар индекси шакллантирилган 56та давлатдан 54тасида ўсиш кузатилган.

Шунингдек, дунёнинг кўплаб мамлакатларида инфлация даражаси турлича бўлганлиги туфайли мол-мулк нархларининг номинал ва реал ўсиши ҳам кескин фарқ қилган.

ИВ чорак бошида эса Чина Эвергранде компаниясидаги ликвидлик инқирози бозордаги вазиятнинг кескинлашувига олиб келган.

Халқаро ташкилотлар ва экспертлар прогнозларига кўра, 2022 йилда кўпчилик мамлакатларда пул-кредит сиёсатининг нисбатан қаттиқлашиши (2021 йилда бошланган фоиз ставкаларининг янада ошиши ва активларни сотиб олиш дастурларининг қисқариши) кутилмоқда. Бу эса талаб камайиши, таклиф ошиши ва нархлар пасайиши учун асос бўлиши мумкин. 

Шу билан бирга, мамлакатлардаги аҳоли даромадларининг уй-жой нархига нисбатан номутаносиб ўсиши савдо ҳажмига жиддий таъсир ўтказади.

Аввалроқ, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистоннинг кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари ҳақида маълумот берилганди. Шаҳарлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент (1 кв метр учун 753 доллар), Самарқанд (553 доллар) ва Навоий (418 доллар) шаҳарларида, нисбатан пастроқ нархлар эса Нукус (277 доллар), Қарши (289 доллар) ва Гулистон (289 доллар) шаҳарларида қайд этилган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Ўзбекистонда иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўлов чегириб ташланади.

Кейинги Янгилик

Илон Маск 2022 йил охирида сотувга чиқиши кутилаётган Тесла телефонини тақдим этди.

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил