Навоий давлат педагогика институти талабаси Осиё чемпиони бўлди Шу йилнинг 20-июль санасида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 16 мамлакатидан келган спортчилар ўзаро куч синашди.
⚡️Ушбу мусобақада Навоий давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети талабаси Азизбек Ортиқов 66 кг вазн тоифасида муносиб иштирок этиб, Корея, Монголия спортчилари билан беллашди. Талабамиз финалда қозоғистонлик спортчи билан татамига чиқиб, ғалаба қозонди ва 1-ўрин — олтин медални қўлга киритди. Азизбекни ғалаба билан муборакбод этамиз!