Навоий вилоят Халқ таълими мудирининг ҳайдовчиси пора билан қўлга тушган, ҳозирча мудирга қарши кўрсатма берилмаган.
Янги Ўзбекистонда ҳайдовчилар ҳам порахўр бўлиб кетди-ээээ.
Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Бошқарма ва тизимдаги барча даражадаги раҳбар, ходимлар хизмат мавқейидан шахсий манфаат йўлида, ғаразли мақсадларда фойдаланмаслик, коррупцияга йўл очувчи хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамасдан, бошқарма ҳайдовчиси Н.Т. ўз шахсий манфаатини кўзлаб пора олган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ваколатли органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятга ойдинлик киритилгач, натижаси бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилади.
Навоий вилоят Халқ таълими мудирининг ҳайдовчиси пора билан қўлга тушдими
