Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналист ва блогерлар иштирок этди.
Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи бугунги кунда келиб тушган мурожаатлар юзасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталди
Навоий вилоят Мактабгача таълим тизимига 2022 йил 6 ойи давомида жами 706 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 260 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Бош Вазир виртуал ҳамда халқ қабулхоналари орқали келиб тушган.
Мурожаатлар асосан қуйидагилар:
– Таълим ташкилотларига фарзандини жойлаштириш тўғрисида;
– Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш тўғрисида бунда асосан давлат-хусусий шериклик асосида ва хусусий мулк негизида мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш;
– Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва масуъл ходимлари фаолиятидаги камчиликлар;
Мазкур йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда уларга имкон қадар кенг қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи томонидан 2022 йил йиллик жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш юзасидан шахсий, сайёр ва оммавий қабуллар ўтказиш жадвали Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган.
Қабуллар белгиланган муддатларда вилоятнинг барча ҳудудларда, маҳалла фуқаролари йиғинларида ўтказилмоқда. Жорий йилнинг шу даврига қадар 174 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Шундан 90 таси мурожаат ижобий ҳал этилди. 57 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар бериш орқали ижобий ҳал этилди. 27 та мурожаат тушунтириш бериш орқали белгиланган тартибда ўрганилиб чиқиб жавоб хатлари тақдим этилди.
Шунингдек, ҳудудий мактабгача таълим бўлимлари мудирлари томонидан ҳам жойларда 304 нафар фуқаронинг мурожаатлари эшитилди. Шундан 187 та мурожаат ижобий ҳал этилди. 70 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунча бериш орқали муаммоси бартараф этилди. 46 нафар фуқароларга эса тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ушбу қабуллар юзасидан бошқарманинг ва ҳудудий мактабгача таълим бўлимларининг ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларнинг веб-сайтларида ёритилди.
Бундан ташқари, мурожаатлар билан ишлаш бўйича ҳудудий бўлинмалар фаолияти ўрганилиб, бошқарманинг йиғилишларида танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.
Мурожаатларни ўрганишда камчиликларга йўл қўйган 2 нафар масъул ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий чораси қўлланилган, 2 нафар ходимнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.