Навоий вилоят Markaz24.uz Ахборот хизмати ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ҳамкорлигида Навоий вилоят тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида пресс-тур ўтказилди.



Пресс-турдоирасида ОАВ вакиллари Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ҳамда “Бунёдкор” маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан яқиндан танишди, ҳамда Нурота тумани “Деҳибаланд” МФЙда”Кўҳна Нурота боғлари” МЧЖга қарашли “KARAVAN” экотуризм дам олиш маскани фаолияти, “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасида зиёрат туризми бўйича туркум кўрсатувлар тасвирга олинди.Шунингдек, “А.Темур” МФЙда “Авазсой Чорва Полиз” фермер хўжалиги томонидан аҳоли хонадонларига кооперация асосида ташкил этилган “Иссиқхона” фаолияти билан танишилди.
ХАЙРИЕВ БEКЗОД