Навоий вилояти ҳокимлиги биноси олдида икки ниқобли шахс қуролдан осмонга қарата ўқ узди — видео

Навоий вилояти ҳокимлиги биноси олдида икки нафар номаълум шахс юзига ниқоб таққан ҳолда қўлидаги қурол билан осмонга қарата ўқ узгани акс этган видеотасвир телеграм каналимизга чиқарилган эди

Маълум бўлишича, мазкур видеоролик 2022 йилнинг август ойида тасвирга олинган бўлиб, 7 ноябрь куни кенг тарқалган.

«Ёмон мақсад йўқ эди. Шунчаки қизиқиб, кўрган видеоларимизга тақлид қилиб чиқаргандик. Бундай оқибатларга олиб келишини ўйламагандик», — деди улардан бири.

Қайд этилишича, Навоий шаҳар ИИБ жиноят-қидирув бўлими ҳамда профилактика инспекторлари томонидан жамоат тартибини бузганлар қўлга олинган.

«‘Маскаʼ таққан билан топа олишмайди деб ўйлагандим. Лекин бу бир кунгаям бормади. Қилган ишимдан афсусдаман», — деди иккинчиси.

Ашёвий далил сифатида олинган қурол ўйинчоқ экани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Хатирчи туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Кейинги Янгилик

Бошлиқ сўконғич бўлиши мумкин, ўйинчи бўлиши мумкин….

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил