Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ОГОҲЛАНТИРАДИ.



Кўп квартирали уйларнинг ички ва ташқи қисмига асоссиз равишда, ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тақиқланади.

Бироқ, ўтказилаётган ўрганишлар давомида айрим “уддабурон” фуқаролар томонидан кўп квартирали уйларнинг ички қисмига ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлик ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, М.Таробий кўчаси 42-уй ўрганилганда ушбу уйдаги хонадон эгаси томонидан умумфойдаланиш қисми бўлган кириш йўлаги ўзбошимчалик билан алюмин профили билан тўсиб олинган ҳолда эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Ушбу фуқарога қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий кўрсатма берилди.
Фуқаро ўзига тегишли хулоса чиқарган ҳолда ушбу ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳудудда ўрнатилган енил конструкцияли қурилмани ўз хохишига кўра олиб ташлади ва жойида бартараф этилди.

Шу ўринда, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ОГОҲЛАНТИРАДИ.
Кўп квартирали уйларнинг ички ва ташқи қисмига асоссиз равишда, ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 159-моддасига асосан белгиланган тартибда чора кўрилишига сабаб бўлади.
Шу сабабли, фуқаролардан кўп квартирали уйларнинг ички ва ташқи қисмига асоссиз равишда, ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритмаслик
сўралади.

Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий вилояти доимий аҳоли сони маълум қилинди

Кейинги Янгилик

Тана бошқа дард билмас…

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил