Ишбилармон инсон “шоти экиб, арава ундиради”

Навоий вилоятида давлат солиқ хизмати органлари ташаббуси билан 13 та маҳалла танлаб олиниб, ички кўчаларда сўри усулида узум етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Ихчам ва замонавий кўринишда барпо этилаётган металл конструкциялар маҳаллага ўзгача кўрк бериш билан бирга узум етиришда янги усул кенг оммалашмоқда.Хатирчи туманида азалдан узумчилик яхши ривожланган. Маҳаллий аҳоли қир-адирликлар ёнбағирларида майизбоп узум етиштиради. Сифатли майиз эса экспортга йўналтирилади.Водийлик соҳибкор Ризамат Мусамуҳамедов томонидан ишлаб чиқилган токни сўрида ўстиришнинг яхшиланган усули бугун Навоий вилоятида ҳам кенг оммалашмоқда. Хатирчиликлар ҳам 4-сектор раҳбарияти ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бу усулда узум етиштириш тажрибасидан кенг фойдаланмоқда. Жумладан, туманнинг “Қўшчинор”, “Чинобод”, “Чечакота”, “Худдон” ва “Боғишамол” маҳаллаларида аҳоли ташаббуси билан кўчаларда сўрилар барпо этилмоқда.Чечакотадаги бундай хайрли ишларда туман ҳокими ҳам халқ билан бирга ҳашарда қатнашмоқда.– Маҳалламиз аҳолиси меҳнаткаш, томорқадан унумли фойдаланади. Айниқса, 4-сектор раҳбарияти ташаббуси, яъни узумни бу усулда етиштириш таклифи маҳалламиз аҳлига жуда маъқул тушди, – дейди “Чечакота” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўктам Очилов. – Масалан, “Кўкча” кўчамизда 480 туп узум экиш мақсадида барпо этилаётган узум сўрилари қўшни кўчалар аҳолиси қизиқишини уйғотиб, улар ҳам амалий ишларни бошлаб юборди. Насиб этса, пишиқчилиқ мавсумида келсангиз кўчаларимизда пишиб турган узумлардан еб кўрасиз.Узумдан 21 миллион даромадБу худдонлик Шавкат аканинг оддий даромади. У 25 йилдан бери узумчилик билан шуғулланади. Ҳовли томорқасига келинбармоқ эккан бўлса, кўча юзида тоифи парваришламоқда. Ўтган йили меҳнаткаш инсон 3 тонна ҳосил йиғиб, узумнинг ўзидан 21 миллион сўм даромад қилди.Сўрида тартиб билан тараб қўйилган токларни кўриб кўзингиз қувнайди. Айниқса, баҳорда унинг манзараси бўлакча бўлади.– Узумчиликка жуда қизиқаман, – дейди Шавкат Ғайбуллаев. – Халқимизда азалдан ҳашар, бутун маҳалла бир бўлиб, турли тадбирлар ўтказиш анъанаси бор. Бир кўчада қўни-қўшнилар бирдамликда ҳосил етиштирса, ариғимиз бир, бирга ҳашар қилиб меҳнат қилсак, аҳил-иноқчилик янада мустаҳкамланади. Қолаверса, қайси кўчада ҳосил мўл бўлаверса, у ердаги тажриба бошқа кўчаларга ҳам оммалашаверади.

Навбаҳор туманининг “Ўзбекистон” маҳалласида Янги Ўзбекистон нафаси шудоққина уфуриб турибди. Маҳалланинг “Камалак” кўчасининг асосий қисмида воиш тикланиб узум экилаётган бўлса, яна бир қисмига шағал ётқизилмоқда.Вилоят бўйича маҳаллалар кўчаларига яъни, 2 километр 68 метр масофага қарийб 5 минг туп токнинг Ризамат, келин бармоқ, кетмон сопи, тоифи, мерс каби бир қатор сара навларидан экиш белгиланган. Ҳисоб-китобларга кўра 1 минг 734 нафар аҳоли ёки 356 хонадонда қўшимча даромад манбаи яратилмоқда. Ана энди, мутахассисларнинг фикрига кўра, узум 2-3 йилда ҳосилга кирса, 3-йилда бир туп ток парваришига қараб 30 килограмгача ҳосил беради. Демак, дастлаб 5 минг туп токдан 15 тонна ҳосил олинади. 10 йилдан сўнг эса, ҳар бир туп 300 килограммдан ҳосил берса, бу кўрсаткич 1 минг 500 тоннага етади. Шунда, 356 хонадоннинг ҳар бирига 4,2 тоннадан ҳосил тўғри келса, узум нархи ўртача 10 минг сўмдан ҳисобланганда ҳам бир йилда бир хонадон узумнинг ўзидан 42 миллион сўм даромад олади.

Муҳими, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳалланинг ўзида сифатли ҳамда арзон нархларда мева етиштирилади. Пировард натижа, маҳалла ва эл дастурхони тўкин бўлади.

Манба

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Бозорларда картошка нархи арзонлашди

Кейинги Янгилик

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳри чиқинди свалкасидаги ҳолати

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил