Навоийда 2021 йилда ҳокимликлар давлат хизматлари кўрсатилишида 135 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган

Навоий вилоятида 2021 йилда ДХМлар томонидан 320 702 та давлат хизмати кўрсатилган. Корхона ва ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 4 392 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда ДХА Навоий вилояти бошқармаси томонидан йил якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, ҳозирда бошқарма ва унинг ҳудудий марказлари томонидан аҳолига 160 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда. 2021 йилда марказлар орқали жисмоний ва юридик шасхларга жами 320 702 та давлат хизмати кўрсатилган. Ўтган йилда вилоятда 9 203 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 18 таси хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, 4 095 таси эса юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари.

ДХА Навоий вилояти бошқармасига кўра, 2021 йилда давлат хизматлари кўрсатилишида солиқ органлари 151 та, ер ресурслари ва давлат кадастр идоралари 196 та, молия идоралари 44 та, бандлик ва меҳнат муносабатлари идоралари 60 та, ҳокимликлар 135 та, соғлиқни сақлаш муассасалари 669 та, “Ўзтрансгаз” AК 378 та, қурилиш ва архитектура 120 та, бошқа коммунал хизмат кўрсатиш идоралари 2 003 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган. Киритилган таъсир чораси натижасида ваколатли идораларнинг 13 нафар ходимига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. 

Матбуот анжумани журналист ва блогерлар Навоий шаҳар ДХМда хорижга чиқиш паспортларини бериш бўйича хизмат кўрсатиш жараёни билан ҳам танишдилар.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

63 ёшли отахоннинг талмовсираши ит ҳушёрлигини ошириб, жиноятни фош етди

Кейинги Янгилик

Навоий ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан одам савдосига чек қўйилди

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил