Навоийда янги табиат боғи ва қўриқхона пайдо бўлади

Вилоятнинг Учқудуқ ва Томди туманларида янги табиий ҳудудлар ташкил этилади. Бу ҳақда “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзоланди.

Унга мувофиқ, Экология давлат қўмитаси тасарруфида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 минг гектар “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи пайдо бўлади. Томди туманида эса умумий майдони 40 минг гектар бўлган “Ақтау-Томди” қўриқхонасини ташкил этилади.

Қарорда, шунингдек, “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғининг хўжалик фойдаланишдаги ерлари ушбу ҳудудларда жойлашган ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолиши белгиланди. Жорий йилда боғ ва қўриқхонани молиялаштириш Экология давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни бошқариш жамғармаси ҳисобидан, 2023 йилдан бошлаб Навоий вилояти маҳаллий бюджети, Экология жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подъездларини ювишга жалб қилинди

Кейинги Янгилик

Ўн нафар судья маъсулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун жазоланди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил