Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи икки ёш йигит М.Н ва В.П тушунмовчилик туфайли оғзаки айтишиб, бир-бирларини худди кинофилмлардаги каби рингга таклиф қилишди. Қурилиши якунланмаган баланд қаватли бинода жанжални якунлашди. Оқибатда М.Н тан жароҳати олди. В.Пнинг қилмишларига қонуний баҳо берилди, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди