Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подъездларини ювишга жалб қилинди

Зарафшон шаҳрида боғча ходимлари кўп қаватли уйларнинг подъездларини тозалашга жалб қилинди. Улардан бу борада суратли ҳисобот сўралмоқда. Топшириқни ҳоким бергани айтилмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, Зарафшон шаҳар ҳокимининг топшириғи билан ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари мажбурий тарзда кўп қаватли уйларнинг подъездларини тозалашга жалб этилмоқда. Шаҳар мактабгача таълим бўлими бошлиғи Мавлуда Турсунова Телеграм гуруҳда боғчалар раҳбарларига ҳоким шундай топшириқ берганини маълум қилган.

«Ҳурматли директорлар. Мени ҳозир ҳоким чақирди, подъезд масаласида қаттиқ гап эшитдим. Ҳозирдан назоратга олинг, эртага ҳар бир МТТ 20 тадан расм ташлаши шарт. Бугун 17-сонли МТТ бу масалада қаттиқ танқидга олинди. Ҳар куни ўзингиз бошчилигида ушбу масалани уюшқоқлик билан ташкил этинг. Эртага (ҳоким) 11-кичик тумандаги 20- ёки 9-сонли МТТга бориши мумкин. Раҳбарга биринчи савол подъездни ювдингизми, деб берилади. Барча МТТларга навбат билан борилди», – дея таъкидлаган Мавлуда Турсунова ўз топшириғида.

Шунингдек, топшириқ давомида шаҳардаги 17-сонли МТТ шунча гапдан кейин бор-йўғи 5 та расм ташлагани учун танқидга олингани (ҳоким томонидан) айтилади.

Ҳолат юзасидан ҳозирча шаҳар ҳокимлиги ҳам, Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳам расмий муносабат билдирмади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда тадбиркор 212 млнлик газни ўмаргани аниқланди

Кейинги Янгилик

Навоийда янги табиат боғи ва қўриқхона пайдо бўлади

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил