Навоийда тадбиркор 212 млнлик газни ўмаргани аниқланди

Навоий вилоятининг Кармана туманида табиий газ тармоғига ноқонуний уланган «Иссиқхона» аниқланди. Ноқонуний уланиш 200 млн сўмдан ортиқ зарар келтирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Кармана тумани «Дўстлик» МФЙда жойлашган «У.Д.» МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган бўлсада, МЧЖ масъул шахслари ўзбошимчалик билан қайта уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Натижада, давлат ва жамият манфаатларига 212,6 млн сўм зарар етказилган, шунингдек «Карманатумангаз» газ таъминоти бўлими масъул шахслари МЧЖ томонидан 2021 йилда тармоққа қайта уланганлиги ҳолати юзасидан тузилган далолатнома бўйича қайта ҳисоб-китоб ишларини амалга оширмасдан, истеъмолчига табиий газ етказиб беришни тўхтатмаган. Оқибатда, «Ҳудудгаз Навоий» газ таъминоти филиали манфаатларига зарар етказилганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

3 нафар судья лавозимидан озод этилди

Кейинги Янгилик

Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подъездларини ювишга жалб қилинди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил