Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Навоий вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир давомида, Давлат Солиқ Қумитаси ҳузуридаги «Солиқ–сервис» ДУК Нурота тумани бўлими ходими “Қ.А.” туман ҳудудида жойлашган МЧЖлардан бирининг солиқ идораларидан мавжуд 20 млн. сўмлик қарздорликларини 10 млн. сўмга камайтириб бериш ҳамда МЧЖ банк ҳисоб рақамини Навоий шаҳрига кўчириб бериш эвазига МЧЖ иш бошқарувчисидан 300 АҚШ доллари ва 600 минг сўм пулларни ноқонуний равишда олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан “Қ.А.”га нисбатан ИЖҚК Департаменти Навоий вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 25,168–моддаси 3–қисми “в” банди ва 28,211–моддаси 1–қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.