Навоийда ноқонуний ер сотишга уринган шахснингрежаси амалга ошмади

Ж.й. 25 август куни вилоят ДХХБ, ИЖҚК Департаменти Навоий вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбирда «Nur zamin sher vohalari» МЧЖ раҳбари “Х.Ш.” давлат томонидан 10 йил мудатга деҳқончилик учун фойдаланишга берилган 3,5 Га ер майдони ҳамда ушбу ҳудудга туташган давлат заҳирасидаги 0,5 Га ер майдонини ноқонуний қўшиб олиб, жами 4 Га ер майдонини бошқа бир фуқарога 93.000 АҚШ долларига ноқонуний сотишга келишиб, шундан 165 млн. сўмни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.


Ҳозирда ҳолат юзасидан “Х.Ш.”га нисбатан ИЖҚК Департаменти Навоий шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Кейинги Янгилик

Навоийда Экология бошқармаси ходими пора устида қўлга олинди

Мавзуга оид

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил