Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини пичоқлади 

Навоийда муқаддам беш маротаба судланган 52 ёшли эркак қўшнисини пичоқлади. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 2022 йил апрель ойида жазодан озод этилиб, пробация ҳисобида юрган эркак 19 май куни соат тахминан 20:30 да қўшниси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган вақтида оғзаки тортишувдан сўнг жанжаллашиб кетган.

Шундан сўнг қўшнилар жанжални яшаш хонадонидан чиқиб, кўчада давом эттирган. Шу пайт уларни ажратиш учун бошқа бир қўшни келганида эркак қўлида турган ошхона пичоғи билан унинг қорнига зарба берган. Маълумотларга кўра, жабрланувчининг аҳволи ўртача оғирликда.

Ҳозирда эркакка нисбатан Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззах вилояти Мирзачўл туманида 3 май куни эркак хотинини енгил табиат деб атаган танишини пичоқлаганди. Шунингдек, Самарқанд вилоятида ит сабабли ака-укаларнинг фарзандлари ўртасида жанжал келиб чиққанди.

манба бугун уз

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Оила ажралишлари қайси вилоятда энг кўп

Кейинги Янгилик

Навоий шаҳрига 16 йил ҳокимлик қилган Бахтиёр Ҳамдамов вафот этди

Мавзуга оид

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил