Навоийда мансабдор шахснинг коррупция ҳаракатларига чек қўйилди

Ҳаётда инсон аввало одоб-ахлоқи, билими, ҳалол ва фидокорона меҳнати эвазига обрў-эътибор қозонади. Баъзан кишиларнинг ўйламай босган баднафс қадами туфайли йиллар мобайнида мисқоллаб йиққан обрўсини поймол қилиши табни хира қилади. Фуқаро Ф.Н Кармана тумани Хончарбоғ маҳалласидаги ер майдонида спорт комплекси қуришни мақсад қилди.

Қурилиш жараёнида эса бу жойдаги мевали ва манзарали дарахтларни кесиб ташлашга мажбур бўлди.  Бундан хабар топган Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Х.Т ҳодисага қонуний баҳо бериш ўрнига кесилган дарахтлар учун баённома расмийлаштирмаслик ҳамда жазо кўрмаслик эвазига таниши Х.К орқали 10 млн сўм талаб қилди. Ф.Ннинг аризасига биноан шу куни Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари билан ҳамкорликда  тадбиркордан 10 млн сўм олаётган мансабдор процессуал тартибда қўлга олинди. Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда 6 ёшли бола ток уриши оқибатида икки қўлидан айрилди

Кейинги Янгилик

Навоийда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил