Навоийда мактабдаги жанжалдан сўнг ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди

17 ёшли ўқувчи бир дона игнани ютиб, кетидан кўп миқдорда дори ичгани, айни пайтда кома ҳолатида экани айтилмоқда. 

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, Хатирчи туманидаги мактаблардан бирининг 17 ёшли ўқувчиси (қизнинг шахси таҳририятга маълум) ўз жонига қасд қилган. Бунга мактабда у ва ўқитувчи ўртасида юзага келган жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда.

Мактабдаги ҳолат жорий йил 4 апрель куни содир бўлган: ўқитувчи бошқа дарсни сўраган, синглим эса бошқасини айтиб берган. Ўқитувчи урган, у эса қўл кўтармасликни айтган. Шу тариқа вазият маҳалла инспекторигача етиб борган. Синглимнинг ўзини айбдор қилишган.

Маҳалла профилактика инспектори ҳам қамаб қўямиз сени, дея босим қилаверган, суҳбатга чақирган, уйдан мажбурий олиб кетмоқчи бўлган. Синглим ушбу босимларга чидай олмай, 6 апрел куни ўз жонига қасд қилган: аввалига битта игна ютган, кетидан жуда кўп миқдорда турли дори таблеткаларини ичган. Неча кундирки, у кома ҳолатида,”, — дейди Kun.uz журналисти билан гаплашган ўқувчининг опаси.

Манбанинг таъкидлашича, ўқувчи қиз айни пайтда Навоий шаҳридаги шифохонада. Унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, кома ҳолатидан чиқмаган.

Ҳозирча Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам, Хатирчи тумани ҳокимлиги ҳам ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмади.

Манба кун.уз

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида “Zarafshan golden group” МЧЖ буюртмачи

Кейинги Янгилик

Навоийда 6 ёшли бола ток уриши оқибатида икки қўлидан айрилди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил