Навоийда йўл қурилиши ишчиси иш жараёнида вафот этди. Уни шағал тўкаётган юк машинаси босиб кетган

Ҳодиса 13 февраль куни Хатирчи туманида содир бўлган. Ўша куни якшанба, дам олиш куни бўлишига қарамай негадир «Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси ходимлари ишга жалб қилинган.Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг Кун.узъга маълум қилишича, ҳодиса 13 февраль куни соат 10:00ларда туманнинг Боғишамол маҳалласи ҳудудида, 4Р48-автомобиль йўлининг 132-километрида содир бўлган.  Навбаҳор туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган И.Қ. «ҲОWО» юк машинасида йўлнинг таъмирланаётган қисмига шағал тўкаётиб, машинани орқага ҳаракатлантириш вақтида йўлнинг қатнов қисмида ишлаётган «Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси ишчиси О.Ў.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида асли карманалик бўлган 50 ёшли О.Ў. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.Ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Олдинроқ Навоийда 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат меҳнат фаолияти билан боғлиқ деб топилганди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда 2 туман ҳокимига ўринбосар тайинланди, 3 туман ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди

Кейинги Янгилик

3 нафар судья лавозимидан озод этилди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил