Навоийда имтиҳонсиз “права” олиб бермоқчи бўлган суғуртачи аёл ушланди

У фаолият олиб борадиган «Ўзагросуғурта» кўчма дўконидан 9 нафар фуқаронинг шахсий ҳужжатлари, пуллар ва имтиҳон варақалари топилган.

Навоийда имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро С.С. ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топшириш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига борганида уни «Ўзагросуғурта» кўчма дўконида фаолият олиб бораётган А.И. суҳбатга тортган. Суҳбат жараёнида у С.С.га 2 млн 300 минг сўм пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришни ваъда қилади.

ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ҳамда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.И. келишилган пулни олаётган вақтида ушланган. Шунингдек, у фаолият олиб бораётган «Ўзагросуғурта» кўчма дўконида 9 нафар фуқаронинг шахсий ҳужжатлари, пуллар ҳамда имтиҳон варақалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Ҳайдовчи пора бераётган вақтда ушланди

Кейинги Янгилик

Аҳолини рўйхатга олишнинг тартиби ва моҳияти

Мавзуга оид

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил