Навоийда ИИБ тезкор ходимига пора таклиф қилган шахс ИИВ Шахсий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди

Пора канда бўлмаса пароканда бўласан, деган нақл тасвири ҳаётий фаолиятимизда ўз аксини топаётгани рост. Айнан шу нақл ҳалол ва виждонли ходимларнинг шиоридир.

Самарқанд мунтазам йўл патруль хизмати масканида ўз ишини олиб бораётган Кармана тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Б.Т.Раҳимов томонидан жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 12:00 ларда фуқаро К.М ёнидан”гашиш” ва “героин” гиёҳвандик моддаларини олиб ўтаётганлиги аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди. Пайтавасига қурт тушган К.М жиноят иши ҳужжатларини “босди-босди” қилиш ва уни қўйиб юбориши учун тезкор ходимга 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди. Ходим Б.Т.Раҳимов мазкур ҳаракатлар қонунга зид эканлиги ҳамда ҳолатни оғирлаштиришга олиб келишини айтса ҳам пора таклиф қилишда давом этди. Тезкор ходимнинг билдиргисига асосан Шахсий хавфсизлик ходимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.М айтилган пуллардан 500 АҚШ доллари ҳамда 498000 сўмини бераётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тезкор ходимнинг ўз касбига садоқати ва масъуляти туфайли содир бўлиши мумкин бўлган мудҳиш жиноятнинг олди олинди. Унинг кўрсатган жасорати ҳамда коррупцион жиноятнинг олдини олишда қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, Бошқарма бошлиғининг буйруғи билан пул мукофоти билан тақдирланди.

Халқимизда “Яхши ейди ошини – ёмон ейди бошини” деган пурмаъно гап топиб айтилган. Энди гумонланувчи қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий шаҳрида содир этилган босқин юзасидан жиноят иши бўйича суд бўлиб ўтди

Кейинги Янгилик

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ВАҲОБЖОН РАЖАПОВ ХАТИРЧИ ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАРДА БЎЛДИ

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил