Навоийда божхона ходимлари учун коррупцияга қарши кураш юзасидан сайёр ўқув машғулоти ўтказилди.

Божхона органларида коррупцияга нисбатан муросасиз кураш, коррупцияга тоқатсизлик позициясини шакллантириш бўйича тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва Божхона институти масъул ходимлари томонидан Навоийлик божхоначиларга бошқарма шахсий таркиби ўртасидаги муҳит ҳамда коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарадиган омиллар борасида навбатдаги сайёр учрашувни ташкил этишди.

Сайёр ўқув машғулоти давомида:➖ Коррупцияга имкон берувчи сабаблар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари;➖ Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизими;➖ Коррупцион жиноятлар таҳлили тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган ўқув машғулотида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги Янгилик

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг юқори маош тўланиши маълум бўлди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил