Навоийдаги қамоқхонада маҳкум босим ўтказилгани сабабли ўз жонига қасд қилгани айтилди

ИИВ Департаменти ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 4 февраль куни Дилдора Боймуродова исмли фойдаланувчининг Фаcэбоок саҳифасида Навоий вилоятидаги 36-сонли манзил колонияда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Умид Жонузоқов ўз жонига қасд қилгани, унга нисбатан колония катта тезкор вакили лавозимида хизмат қилувчи майор Лочин Хидиров томонидан босим ўтказилганлиги тўғрисида видео мурожаат жойланган. У ҳатто маҳкумдан пул сўраганлиги ҳам айтиб ўтилган.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг маълум қилишича, 2022 йил 1 февраль куни соат тахминан 12:30 да манзил-колония 2-туркум маҳкумлар ётоқхоналарини кўздан кечириш давомида маҳкум Умид Жонузоқов маҳкумлар учун тақиқланган сенсорли телефон аппаратидан фойдаланиб ўтирганлиги аниқланган. Ходимлар эса телефон аппаратини беришни сўраган. Маҳкум уни бермасдан фаол қаршилик кўрсатган.
Колония ходимлари У.Б.Жонузоқовдан тақиқланган сенсорли «Оппо» русумли телефон аппаратини олиб қўйгач, У.Б.Жонузоқов ўзининг хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи, қонунда белгиланган жазони ижро этиш тартибларига қарши муносабатда бўлган маҳкумлар – О.С., В.М., Т.М., У.В. ҳамда М.Ч.ни чақириб, колония ходимларидан олинган телефон аппаратини қайтариб беришини ноқонуний равишда талаб қилган.
«Улар колония маъмурий биносига келиб ътелефонни қайтариб бермасанглар, сенларга муаммо келтириб чиқарамиз, узимни ўлдираманʼ, деб ғайриқонуний равишда ўзларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг маҳкум У.Б.Жонузоқов ўзи билан яширинча сақлаб келаётган маҳкумлар учун тақиқланган ўткир тиғли ошхона пичоғи ва оғиз бўшлиғида сақлаб келаётган лезвия бўлаги билан икки қўлининг билак ҳамда бўйин соҳасини тилиб, ўзига тан жароҳати етказган», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат Навоий махсус прокуратураси томонидан ўрганилиб, воқеа иштирокчиси бўлган ходимлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида Зарафшон шаҳар суди томонидан маҳкум У.Б.Жонузоқовга жазонинг қолган қисмини ёпиқ турдаги колонияда ўташ белгиланган.
Қайд этилишича, судда маҳкум У.Б. Жонузоқов колония катта тезкор вакили майор Лочин Хидировга туҳмат қилгани, бошқа маҳкумларнинг ундови билан ўзига тан жароҳати етказганини маълум қилган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Бухорода футбол муштлашувгача борди

Кейинги Янгилик

Навоийда нефть аниқлаш талон-торож қилиш аниқланди

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил