Навоийдаги «монополия» тадбиркорларга 8 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинмоқда Юртимизда иссиқхоначилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони кўпайиб бормоқда. Иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички бозорларга етказиб берилади, шунингдек, чет давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Бироқ, ушбу иссиқхоналар учун зарур бўлган иссиқлик энергиясини етказиб беришда монополиялар томонидан тадбиркорларнинг манфаатлари бузилаётганлиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятида 150 гектардан ортиқ ер майдонига иссиқхоналар қурилган бўлиб, у ерда фаолият юритаётган тадбиркорларга табиий монополия субъекти ҳисобланган «Навоий ИEС» АЖ томонидан ишлаб чиқилган 1 Гкал иссиқлик энергияси белгиланган нархларда яъни 166,1 минг сўмдан етказиб бериш ўрнига ўртача 227,5 минг сўмдан ёки 37 фоизга қиммат нархда етказиб берилганлиги натижасида жами 70 дан ортиқ тадбиркорлардан қарийб 8,0 млрд сўмлик ортиқча маблағ олиб келинган.

Мазкур масала бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини тиклаш бўйича кўрилган чоралар натижасида асоссиз ундирилган маблағларни тадбиркорларга қайтариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Қўмитанинг ушбу қарорлари Навоий туманлараро маъмурий суди томонидан қаноатлантирилди. Бунда тадбиркорларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши кутилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

НОҚОНУНИЙ ДОРИ ВОСИТAЛAРИ СAВДОСИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Кейинги Янгилик

НОРМАТ ТУРСУНОВ ҚИЗИЛТЕПАДА ИТАЛИЯЛИК ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШДИ

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил