Кармана туманида 15 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ва уларнинг шериги ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.Б. ва С.Х. фуқаро Б.га Кармана тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудидан 15 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи “А.” исмли таниши орқали расмийлаштириб бериш орқали 90 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига 8 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, С.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Давлат кадастрлар палатаси Кармана тумани филиали кадастр муҳандиси вазифасида ишловчи А.Э. ўз хизмат хонасида 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Department

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий шаҳрида мавжуд барча чорраҳаларда йўл чизиқлари янгидан чизилиб, эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилмоқда

Кейинги Янгилик

ЧУЯ АҲОЛИСИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Мавзуга оид

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил